Ассаламу алайкум! Шаҳобиддин исмининг маъноси қандай? Бу исм исломий исмларга кирадими?
Ва алайкум ассалом! “Шиҳоб” оловнинг бир учқуни деган маънони ифода қилади. Имом Бухорий “Адаб ал-Муфрад” китобида Оиша розияллоҳу анҳодан бир ҳадис келтириб, унда : “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида Шиҳоб исмли бир киши зикр қилинди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам“ Сен Шиҳоб эмас, Ҳишомсан” дедилар” дейилган. Валлоҳу аълам.