Ассалому алайкум! Биз давлат ташкилотида ишлаймиз. Пешин, аср ва шом намозларини ишда ўқишга тўғри келади. Шу ибодатга кетган вақтимиз учун ҳам иш ҳақи ҳисобланади. Иш вақтимиз 9:00-18:00 гача лекин биз деяпли ҳар куни 9:00дан 20-21:00ларда вақти келганда тунги соат 12гача ҳам ишлашимизга тўғри келади. Лекин бунга иш ҳақи ҳам талаб қилмаймиз иш кўплиги учун вақти келганда рахбар топшириғи билан ҳам ишда қолишга мажбурмиз. Шу иш вақтида намозга кетган вақтимизни иш ҳақимиздан ҳисоблаб чиқариб ташлашини айтишимиз керакми ёки кеч кетган вақтлар учун деб ҳисобласак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ибодатга кетган вақт миқдорича асосий иш вақтига қўшимча ишлаб кетаверасиз. Валлоҳу аълам!