Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сабрнинг чегараси

12:40 / 25.12.2021 | Muslima | 1296

Ассалому алайкум! Устоз ислом динида оилада сабрнинг чегараси қаерда? Хозирги кунда куп гувох буламиз эр-хотин келиша олмайди, оилада куп жанжал булиб эр хотинини хайдайди кариндошлар яраштириб куйишади, бу бир неча бор такрорланади буни шаръий хукмини сураб хам утиришмайди орага талок тушдими йукми деб. Ёки эр хотинини хайдайди аёлни кариндошлари сабр кил деб одамларни гапини уйлаб кайтариб юборишади охири аёл ёки узини, баъзи холларда болалари билан бирга узини улдиради; Бошка холатда эр хотинини ёки улдириб куяди ёки огир жарохат етказади; Яна баъзи холатларда эрни хулки бузук хотини буни билади лекин сабр килиб яшайверади эр эса уз пушти камаридан булган кизига тегажоглик килади. (Ман шифокорман бу биз куриб чиккан суд-мед экспертизадаги жиноят ишларидан намуналар) 1)Шу холатларда сабрнинг чегараси каерда? 2( Жиноят содир булгунча кутиб яшаш керакми? 3) Ёки уч талок тушганлигига аёл шубхада эр домлаларни олдига боришни хохламайди, аёл шубха билан яшайвериши керакми? 4) киёмат якинлашса эр хотини билан зино килади ( "муфтоил-жунон" китобидан) деган гапни маъноси нима?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз жуда ҳам муҳим ижтимоий муаммо ҳақида ёзибсиз. Сабрни чегараси бор, фақат уни тажриба ва билим эгалари белгилаб беришса, мақсадга мувофиқ иш бўлади.

2). Шунда жиноят содир этилмасидан олдин олдини олинган бўлади.

3). Уч талоқ бўлган бўлса, хижолат қилмасдан сўраш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat