Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фотима онамиздан ҳадис

12:50 / 25.12.2021 | Shohruxbek | 2063

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаҳу алайҳи вассалламдан Фотима онамиз ривоят қилган бир ҳадисни бир инсондан эшитиб қолдим. Унда Фотима онамизга уйда ортиқча озиқ - овқатларни сақламаслик уларни ҳар куни бериб юборишлик керак эканлиги ҳақида гап кетган эди. 2. Ва яна бир ҳадисда ровийсизни айтилмаганди: Расулуллоҳнинг уйларида олдинги кундан қандайдир таомни (адашмасам узум эди) хизматкорлари олиб қўйганлари ва уни емаганлари ҳақида эди ва бунда кеча оч қолган инсонларнинг ҳаққи борлигини айтган эканлар. Шундай ҳадислар борми? Агар бўлса уларни тўлиқ шакли ва мазмуни нималарга далолат қилишлиги ҳақида айтиб ўтсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аҳли оиласига нафақа қилиш, муҳтожларга ёрдам бериш ва бошқа хайрли ишлар учун мол жамғариб қўйиш жоиз. Бу таваккулга зид эмас. 

عَنْ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ : أَنَّ النَّبِيَّ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  كَانَ يَبِيعُ نَخْلَ بَنِي النَّضِيرِ، وَيَحْبِسُ لِأَهْلِهِ قُوتَ سَنَتِهِمْ 

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бану Назирнинг хурмосини сотар ва ўз аҳлларига бир йиллик озиқ овқатни ғамлаб қўяр эдилар».

عن أنس قال: كان النبيُّ صلى الله علي وسلم لَا يَدَّخِر شَيْئًا لِغَدٍ. رواه الترمذي  

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор нарсани эртанги кун учун жамғариб қўймас эди”. 
Имом Термизий ривояти.
Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эртанги кун учун бирор нарса жамғармаганликлари ривоят қилинмоқди. Бундан мурод эса ўзлари учун жамғармаганларидир. Шу ва шу маънодаги бошқа барча ҳадислар юқоридаги маънодадир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat