Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлимда кўнглим йўқ

15:45 / 30.12.2021 | Doniyor | 1684

Ассалому алайкум! 2018-йилда уйдагиларим топган қиз билан турмуш қурганман аёлимда кўнглим йўқ, бошида уйдагиларимга айтганимда тўйдан кейин севиб қоласан дейишди лекин ундай бўлмади ҳозирда 2ёшдан ошган ўғлим бор, лекин ҳали ҳам аёлимда кўнглим йўқ, ёшим 27да, тўйдан аввал кўп қизлар билан гаплашганман лекин зино қилмаганманман, ҳатто тўйдан кейин ҳам аёлим яхши, лекин мен севолмаябман кўп гаплашсам урушиб қоламан жуда содда. Бирга ётишга ҳам унча ҳоҳшим йўқ ўзимни олиб қочаман ҳали ёшман ўзимга ёқадиган аёл билан гаплашгим яшагим келади нима маслаҳат бероласиз? Ажрашай десам ўғлимни жуда яхши кўраман, лекин қачонгача бу ҳол давом этади билмайман


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Номаҳрамларга қараш, улар билан беҳуда суҳбат қилиш ва ёмон ҳаёллардан сақланинг. Кишининг нафси бузуқ бўлса, эга бўлиб турган нарсасига қониқмайди. Бошқасини истайверади. Бунинг охири йўқ. Сиз ажрашиб бошқасига уйлансангиз, у ҳам ёқмай қолиши ҳеч гап эмас. Айбни ўз нафсингиздан қидиринг. Оилани бузманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat