Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муҳим савол.

00:00 / 15.10.2011 | eski savollar | 2903
Ассаламу алайкун шайҳ хазратлари! Сизга муҳим бир масалада мурожаат этишга руҳсат бергайсиз. Бир муслима опа мендан бир масалада сиздан сöраб беришимни илтимос қилдилар. Жуда ог'ир аҳволда қолдим деяптилар. Улар холатларини қуйидагича тушунтирдилар: Мен 17 ёшимда турмушга чиққанман. 18 ёшимда фарзандлик бо'лдик. Эрим турмушга чиқмасимдан олдин о'зини намозхон қилиб ко'рсатган экан, турмушга чиққач уни умуман намоз о'қимаслигини билдим. Уларнинг оиласида европача хаётга тақлид қилишар экан. Мени ҳам шундай яшашга тарг'иб қилишар эди.Кейинчалик эримни наркаман эканлигини билиб қолдим. Хуллас хечам чиқиша олмадик. Ко'п келишмовчиликлар чиқди. Мен бундай ҳаётга ортиқ чидай олмадим. Устига устак эримда Спид касаллиги бор эди.Ажрашишга қарор қилдим. Биз қонуний ажрашдик ва жонли мажлисда хаммасига ойдинлик киритилди. Кейин билсам менга эримдан Спид касаллиги юққан экан. Ажрашганимизга 3 йил бо'лди. 3 йилдан буён анализ топшириб келаман. Касаллик хали хам бор экан. Табибга хам бордим, у хам бунинг давоси ё'қ деди. Танишлардан совчилар келяпти, онам бир амаллаб уларга тушунтиряптилар. Улар билган захоти дархол қайтиб кетишяпти. Докторларнинг айтишича фақат о'зимга о'хшаган спид касаллигига учраган инсонга турмуш чиқишим мумкин экан, бошқа иложи ё'қ экан. Мен эса ундай инсонларга умуман турмушга хохламайман. Ог'ир ахволда қолдим, хаётга қизиқишим қолмаяпти, нима қилишни билмай қолдим, деяптилар. Сизнинг маслахатингизга мухтож эканликларини айтдилар. Устоз жавобингиз учун олдиндан ташаккурлар билдириб қоламан. Аллоҳ дин ё'лида олиб бораётган ҳайрли ишларингизни о'зи мукофотласин! Ассаламу алайкум Ва Роҳматуллоҳи Ва Барокатуҳу.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ноумид шайтон. Аллоҳдан ёрдам сўраб дуода бўлсинлар. Биз ҳам дуо қилиб турамиз. У кишига ҳам муносиб одам топилаб қолар, иншааллоҳ. Сабр қилсалар, ажр оладилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat