Ассалому алайкум! Менда ёлғон гапириб топилган пул бор эди аввал уни бир қисмини ишлатган эдим лекин бир сўми хам буюрмади ва хатойимни тушуниб ишлатмай қўйган эдим, лекин бир икки марта 3,4000 минг сўм олдим ва яна жойига қўйиб қўйдим, бугун синфдошларим билан мактабдан қайтаётган эдик бир синфдошим ошга боришни таклиф қилиб қолди ва бордим. Пулдан 13000 сўм ишлатдим, овқат ейишдан олдин эса Бисмиллохир рахмонир рохийм дедим. Саволим шуки Ислом.уз сайтида савол жавобларни ўқиб чиқаётиб ўқиган эдим харом ишни қилишдан олдин “Ким Бисмиллахир рохманир рохийм деса кофир бўлади” дейилган эди. Шунда мен кофир бўлиб қолдимми? Энди нима қилай ўша пулни?
– Ва алайкум ассалом! Сиз мусулмонсиз. Ўша пулни ҳақиқий эгасига қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!