Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиёматга ишонмайдиган одам

15:32 / 18.08.2015 | Javlonbek Matqulov | 2850

Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар. Саволларимни жавобсиз колдирмаётганларингиз учун сизлардан жуда миннатдорман. Мени география ўқитувчим 45 ёшлардаги ўзбек, эркак киши. Мен у билан жуда яқинман. Лекин билсам у қиёматга ишонмас экан. Яъни ер 7 милиард йилдан бери турибди, бундан кейин ҳам туради дейди. Аллоҳнинг бор ёки йўқлигини ҳам билмас экан. Бу кофирликнинг аломати эмасми? Агар шундай бўлса кофирлар билан алоқа қилса бўладими? Лекин инсон сифатида у дунёвий билими кучли, яхши одам. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Иймон Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Набийларига, охират кунига, қадарнинг яхши-ёмони, ширин-аччиғи Аллоҳ таолодан эканлигига бўлади.
Шарҳ: Бу ерда нималарга иймон келтирганда мўин бўлиш мумкинлиги баён қилинмоқда. Ушбу нарсалар диннинг заруратлари ва аслларидир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Жиброил алайҳиссалом аъробий одам кўринишида келиб, Ислом, Иймон ва Эҳсон, қиёмат куни ва унинг аломатлари ҳақида савол берганида, у зот Иймон ҳақидаги саволга:
«Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Расулларига, охират кунига иймон келтирмоғинг, яхшию ёмон қадарга иймон келтирмоғинг», деб жавоб берганлар.
Юқорида зикр қилинган иймон келтириш керак бўлган нарсалардан бирортаси топилмаса, ундай киши мўмин ҳисобланмайди. Кофирлар билан муомала қилишга келадиган бўлсак, шариатимизда инсон ким бўлишидан қатҳий назар унинг зотидан нафратланишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ҳаттоки кофирнинг зотига нисбатан юзни буриштириб қараш ҳам шариатимизда ҳаром қилинган. Мўмин бўлмаган кишиларнинг сифатларига масалан кофирнинг куфр сифатига, фосиқ-фожирнинг фисқи-фужур сифатига норозилик билдирилади. Лекин норозилик билдириш ҳам шариат рухсат берганчалик чегарада бўлади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда уларга қандай муносабатда бўлишни баён қилиб :
Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билувчи ва ҳидоят топувчиларни ҳам ўта билувчидир.

деб марҳамат қилган. (Наҳл 125. “Тафсири Ҳилол”)
Ушбу оятда Аллоҳ таоло Ислом даъвати, асослари ва услубларини Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у киши орқали яхшиликка чорловчи умматларига баён қилиб бермоқда.
Аввало,
«Роббингнинг йўлига...»
Яъни даъват Аллоҳнинг йўлига бўлмоғи керак экан. Баъзи шахсларга, гуруҳларга, тоифаларга эмас, фақат холис Аллоҳнинг йўлига бўлиши керак.
Иккинчидан:
«...ҳикмат...»
Демак, даъват ҳикмат билан амалга оширилиши керак. Бунда даъват қилинаётганларнинг ижтимоий, маданий савияси ва бошқа омилларни эътиборга олиб, оғир келмайдиган йўсинда даъват қилиш лозим.
Учинчидан:
«...ва яхши мавъиза ила даъват қил».
Шунингдек, даъват яхши мавъиза орқали йўлга қўйилмоғи керак. Кишиларни қизиқтириш, рағбатлантириш учун чиройли сўз ва гапларни топиб гапириш зарур бўлади. Уларни нафратлантирмаслик лозим.
Тўртинчидан:
«Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт».
Ҳар бир даъватчи кишилар билан гўзал услубда мунозара қилиши керак. Аллоҳнинг йўлига даъват, аввало, фикрий ҳаракатдир. Фикрий ҳаракат бор жойда мунозара бўлиши турган гап. Ислом даъватчиси мунозарани ғоятда гўзал услубда олиб боришга тайёр бўлиши керак. У рақиби билан талашиб, тортишиб, бақир-чақир, уруш-жанжал қилмасдан, рақибининг кўнглига йўл топиб, унга қаноат ҳосил қилдириб, ўзи сезмаган ҳолда Исломга мойил бўлиб қоладиган даражада усталик билан мунозара олиб бориши лозим.
Бешинчидан:
«Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билувчи ва ҳидоят топувчиларни ҳам ўта билувчидир».
Яъни яхшиликка чорловчи ўз вазифаси даъват қилиш эканини, ҳидоят ва залолат Аллоҳга боғлиқлигини ҳеч қачон унутмаслиги керак.
Исломга даъватнинг асосий қоидалари шулардан иборат. Гоҳида ҳикмат ва яхши мавъиза ила Аллоҳнинг йўлига чақираётган яхшиликка чорловчиларга қарши душманлик, тажовузкорлик содир бўлиши ҳам мумкин.

Уламоларимиз бунга мисол қилиб, агар бир яқин дўстингизни фарзандлари бошқа дин вакили бўлса ёки фисқи-фужурга берилган бўлса, дўстингиз хузурида сизни кўриб ва эшитиб турган ҳолатида унинг фарзандларига қандай муносабатда бўласиз? Албатта уларни ҳақоратламайсиз, имкон қадар дўстингиз кўнгли оғримайдиган сўзларни топиб уларга панд-насиҳат қилишга ҳаракат қиласиз. Дўстингиз фарзандларини дўстингизга бўлган алоқадорлиги Аллоҳнинг бандаларини Аллоҳга бўлган алоқадорлигичали бўлмайди. Чунки ота фарзандни дунёга келишига сабабчи бўлса, Аллоҳ бандаларни Яратувчиси ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat