Ассалому алайкум! Яхшимисизлар ман Россиядаман бу ерда кўпчилик вақтинчалик никох, ёки шунчаки аёл эркак яшаб кетаверишади ман хам шулардан бири эдим тавба қилдим. Саволим шундайки ман у аёл билан яшаб юрган пайтимдаги усти бошларимдан фойдалансам бўладими ёки фойдаланиш ножоизми?
– Ва алайкум ассалом! Қаттиқ тавба қилинг ва кунлик беш вақт намозларингиз ва рамазон рўзаларини қолдирмасдан адо қилинг. Агар ўз шахсий пулларингизга сотиб олган кийимлар бўлса ва покиза бўлса кийишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!