Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китоб ўқиш

15:42 / 09.01.2022 | Улугбек | 1111

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, хозир ёзадиган гапларимни инсонларга манфаатли бўлишини ва ўз тажрибамни улашиш мақсадида ёзаман. Алхамдулиллах бу йил январ ойидан декабр ойигача хазратимизнинг 27 та китобларини ўқиб тугатдим. Инсон қиламан деса, астойдил хохласа сабабини хам қилар экан. Хозирда кўп инсонлар, хусусан ёшларимиз китобга вақтлари йўқлигини рўкач қилишади. Лекин мен хам ёшман, оилалиман, фрзандим бор, ишлайман лекин китобга астойдил хохласа вақт топса бўлар экан. Нафақат китоб балки мақсадга эришиш учун имкон қилса бўлар экан. Китоб сиғадиган сумка сотиб олиб хар ўқиган китобимни олдимда олиб юрдим. Ишда бўлсам тушлик вақтимда тез овқатланиб олиб қолган вақтимга китоб ўқидим. Жума намозга борсам 1-2соат вахлироқ бориб китоб ўқирдим. Узоқроқ йўлга чиқсам бекор кетмай китоб ўқиб кетар эдим. Уйда бўлса, хамма ухлаганда камроқ ухласам хам 2соат камида ўқир эдим. Хатто устозни Ёлғон китобларини бир ўтиришда бомдод вақтигача ўқиб қўйган эдим. Аллоҳнинг иродаси билан ўқиш жараёнида хазратимиз жуда кўп маротаба тушимга кирдилар. Ўз навбатида бу тушлар рухий озуқа бериб яна хам ўқишга ундади. Инсон диний илмларни олган сари Аллоҳга бўлган ибодатим яна хам кучаяверар экан. Нафл ибодатларга хам рағбатим оша бошлади. Инсон диний илмларни олган сари, Аллоҳни буюклигини билган сари инсон Аллоҳга яна хам яқин бўлгиси келар ва ибодат қилимаслика уялиб хам қолар экан. Бу ёзаётганларимни ўзимга ўхшаган ёшлар ўқиса балким китобга бўлган мухаббатлари ошар мотивация бўлар деган умидим бор. Расуллулох саллолоху алайхи вассалам айтганларидек ўзим севган нарсани биродарларимга хам раво кўрмоқчиман. Илимсизликларини кетказиб, адашган тоифаларга аралишиб қолишларини хохламайман. Хар-хил бахоналар билан китоб ўқишмайди. Лекин мен хам шу даврда яшаяпман бироқ иложиси қилдим 1йилда 27та китоб ўқишни. Шу ўринда Аллоҳ хазратимизни бизган қолдирган меърослари учун фирдавс жаннатларида қилсин. Олий мақсадимиз бўлган Аллоҳни жамолини Пайғамбаримиз саллолоху алайхи вассаламни бошчиликларида кўришни насиб қилсин Иншаалох. Ва хазратни оила аъзоларига тинчлик хотиржамлик сихат саломатлик тилаб қоламан. Хусусан Хилол Нашрада фаолият юритаётган барча ходимларга Аллоҳни рахмати бўлсин. Агар китобхонликни тарғиб қилишда сизларга қандйдур ёрдамим керак бўлса доимо тайёрман!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Раҳмат, Аллоҳ бундан ҳам зиёдасига муваффақ қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat