Мен саволлар архивини ўрганиб чиқдим. Менга қарши илми-амал қилинганда ўзимга қандай дам солсам бўлади? Онамиз 13 йил аввал қазо қилганлар. Ўгай онамиз бизларга(6 ўғилмиз)тинмасдан сеҳру-жоду ишлатади. Отамизникига борсак оёқ оғриқ-юрак ўйнаши-бош оғриқ-ич кетиши, вос-вос, бадан кичиши ва ҳоказоларни орттириб келамиз. Аллохга шукр имом домлага бориб ўқитсак йўқ бўлади. Лекин вактинча. Тўғридан-тўғри у аёлга гапира олмаймиз. Отанг рози, Аллоҳ рози дейилган. Бизларга нимани тавсия берасиз хурматли Шайх Ҳазратлари. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Билган сураларингизни ўқиб дам солинг. Фотиҳа, чор қул, оятул курсий. . . .