Ассалому алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари. Авваламбор сизга мени ва бутун форум аъзолари номидан ташаккур изҳор қиламан. Вақтингизни аямай бизни саволларимизга жавоб бераётганингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин: иншааллаҳ . Мени сизга берадиган саволим қуйидагича. Мени ён қўшним динини ўзгартирган муртад. Аввал мусулмон эди кейин насроний динини қабул қилган. (Астағфируллоҳ) . Бу инсон билан қўшничилик қилиб пиширган таомлардан берса, уйига киргизса ёки бирор нарса керак бўлиб қолганда сўраса ...Қисқаси бундай инсонлар билан алоқа қилса бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
– Ва алайкум ассалом! Муртадлик, динимизда оғир жиноят. У одамга тушунтириш керак. Тезроқ Исломга қайтсин. Бўлмаса, сиз ўзингиз айтган чораларни кўрасиз.