Ассалому алайкум! Мен 1 та дўстимга (пулимни кўпайтириш учун) телефон олишига 800$ пул бердим ва у дўстим шу пулни бўлиб бўлиб 7 ойда 1000$ қилиб беришини тавсия қилди, мен рози бўлдим. Шу ҳолатда мен тўғри иш қилдимми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Бу рибога киради. Агар “телефон топ, мен учун сотиб олиб кел” деб қўлга олиб, “шуни неча пулга насяга сотиб оласан” деб насяга сотсангиз жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!