Ассалому алайкум! Битта дустим автомашина тонировка савдоси ва ойнага ёпиштириш билан шуғулланади. Олд ён ойна қорайтириш пуллик рухсатномасини мижозларга олиб беришни йўлга қўймоқчи. Бу банк кредити орқали. Банк билан шартнома тузади, мижозни банкга жўнатади, банк мижозга кредит карта беради ва мижоз йиллик рухсатнома пулини дўстимнинг дўконига келиб терминалдан ечтириб, рухсатнгмани олиб кетади. Мижоз банкга қарз бўлади. Дўстим бу ерда фақат тонировка плёнкаси учун ва уста хақ олади. Рухсатнома ва бошқа тўловдан фойда кўрмайди. Дўстимни хавотирга солаётган нарса, рибо билан шуғулланиётган бўлиб қолмайманми, халолми деган савол пайдо бўлаётган эди.
– Ва алайкум ассалом! Бу ўша банкнинг қандай шартлар билан мижозга пул бераётганига боғлиқ. Фоиз эвазига бераётган ёки фоизсиз бўлсада тўлов кечикса жарима шарти билан бераётган бўлса жоиз эмас. Дўстингиз бундай келишувларга йўл қўймаслиги керак. Акс ҳолда гуноҳига шерик бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!