Ассалому алайкум! 1). Шайх хазратларини сунний ақийда китобида Аллоҳ таолонинг сифатлари келган. Халаф уламолари 20 та сифат борлигига иттифоқ қилганлар ва уларни тортга тақсимлаганлар дб ёзилган 107-бетда. Булар фақат Аллоҳ таолонинг зотий сифатларими? 2) Маьоний сифатлар, Зотий сифатлар, Субутий сифатлар Шуларнинг ҳаммаси бир ҳил манода ишлатиладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). У ерда зотий сифатлар баён қилинган.
2). Мавзуни қайтадан пухта ўқинг. “Эътиқод дурдоналари” китобида ҳам мавзуга доир қўшимча маълумотлар топасиз. Валлоҳу аълам!