Ассалому алайкум! Саволим қайтар дунё ҳақида. бир куни бир онахон билан суҳбатлашганимдан жаннат ҳам шу дунё дузаҳ ҳам.шу дунё деди.Нега ундай деяпсиз дессам чунки ҳар биримиз қилган гуноҳимиз учун жазоси олмай нариги дунёга кетмаймиз. Қилган яхшиликларимиз эса савоб оламиз. Чунки бу дунё қайтар дунё ҳақиқат ҳам уйлаб қолдим бировни ҳаққини есак тешиб чиқади 10 баробар бўлиб, зино эса қарз у ҳам қайтиб келади, бари-бир бу дунёда ҳеч нарса жавобсиз қолмайдику. Аллоҳ ҳаммаси тош тарози қилади, шундай экан яна қилган гуноҳларимиз учун бу дунёда жазоси олган бўлсакда улган сўнг ҳам жазоси оларканмизда ёки фикрим нутўғрими.
– Ва алайкум ассалом! Онахон ушбу сўзлари билан охират, ҳисоб-китоб, жаннат, дўзах каби динимиз асосларини инкор қилиш маъносида айтмаган бўлса, иймонига путур етмаган.
Бандаларнинг амаллари учун жазо ва мукофот диёри бу фақат ва фақат охиратдир. Аммо гоҳида банданинг айрим амаллари учун шу дунёнинг ўзида ҳам жазо ёки мукофот берилиши мумкин. Мўминга қилган гуноҳининг жазосини тезлатиб берса бу унинг гуноҳлари учун каффорот бўлади.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا يُصِيبُ الْمُسْلِمَ مِنْ نَصَبٍ وَلاَ وَصَبٍ وَلاَ هَمٍّ وَلاَ حُزْنٍ وَلاَ أَذًى وَلاَ غَمٍّ حَتَّى الشَّوْكَةِ يُشَاكُهَا إِلاَّ كَفَّرَ اللهُ بِهَا مِنْ خَطَايَاهُ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки тикон киришми етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар».
Икки Шайх ривоят қилишган.
Мўминнинг қилган солиҳ амали учун мукофот берса охиратда унданда зиёдасини ато қилади.
عن أنس بن مالك قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم إن الله لا يظلم مؤمنا حسنة يعطى بها في الدنيا ويجزى بها في الآخرة وأما الكافر فيطعم بحسنات ما عمل بها لله في الدنيا حتى إذا أفضى إلى الآخرة لم تكن له حسنة يجزى بها. رواه مسلم
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ таоло мўминнинг қилган яхшилиги учун зулм қилмасдан шу дунёда ҳам беради. Охиратда эса у яхшилиги учун мукофот ҳам ато этади. Аммо кофир кимса шу дунёда Аллоҳ учун қилган яхшиликларида ризқлантирилади. Қачонки, охиратга борганида, мукофотланиши учун яхшилиги бўлмайди» дедилар.
Имом Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!