- Бу каби саволларга олдин бир неча бор жавоб берганмиз. Ислом ва унга тегишли маълумотлардан умуман бехабар бўлганлар алоҳида ҳукмга эга бўладилар.Ислом даъвати етмаган кишилар эса «аҳли фитрат» дейилади. Даъват етмагани учун уларни кофир, деб ҳукм чиқарилмайди. Дўзахга тушишлари ҳақида ҳам ҳукм қилинмайди. Улар аҳли фитрат, деб номланадилар ва қиёматда бошқа жонзотлар қатори тупроққа қоришиб кетадилар.