Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Каъба устидаги ёпинчиқ тариҳини айтиб беринг..

00:00 / 07.08.2008 | eski savollar | 2513
Ассаламу алайкум шайҳ ҳазратлари. ман Каъба ёпинчиғига оид малумотни томоша қилгандим яни уни ким ишлаб чиқаради, ким устига кийгизади унинг устида нималар ёзилган шу каби. лекин манда савол тугилиб қолди бу ёпинчиқни каъба устига ёпилсиҳи тариҳи ҳақида гапириб берсангиз буни ҳеч сорамаган эканман аҳли илмлардан авваллари. жавобингиз учун Аввал сизни бунга қодир қилиб қойган Аллоҳга ҳамд айтаман, қолаверса сизга чуқуур миннатдорчилигими билдираман. устоз сизи уммат учун қилаётган меҳнатларизи дилдан ҳис қилганимда озимча ойлаб қоламан биз бу ишларни ҳеч бомаса юз дан бирини қила оламизмикин деб. устоз илтимос сиздан бизи дуо қилин юртимиздан коплаб олимлар чиқсин.. ва шулар ичида биз ҳам Пйгамбаримиз с.а.в меросларига шерик болиб олейлик.ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳу

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Китоб ўқиш керак. Бу маълумотлар китобда эълон қилинганига бир неча йил бўлди.Жоҳилият даврида каъбага пўшиш ёпилар эди. Жоҳилиятда Каъбаи Муаззамага биринчи бўлиб пўшиш ёпган киши Яманнинг туббаъи – ҳоким Асъад Карб номли одам бўлган.Каъбаи Муаззамага биринчи бўлиб пўшиш ёпган аёл киши Аббос ибн Абдулмуттоллибнинг оналари Натийла бўлган.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ямоний матоҳлардан каъбага пўшиш ёпганлар.Шунингдек, Абу Бакр, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳумолар ҳам каъбага Қиботий деб аталган матодан пўшиш ёпганлар. Ҳазрати Умар ҳар йили каъбанинг пўшишини ҳожиларга тақсимлаб берар эдилар.Муовия розияллоҳу анҳу каъбага дебождан пўшиш ёпган эканлар. У киши Ошуро куни дебождан, Рамазонда Қиботийдан пўшиш ёпганлар. Шунингдек, Маъмун, Мутаваккил, Носир номли халифалар ҳам каъбага пўшиш ёпганлар. Бу иш бошқа ҳукмдорлар тарафидан давом этдирилган.Аббосийлар Каъбаи Муаззамага Мисрнинг Танийс номли шаҳрида тўқилган матодан пўшиш ёпганлар.Аббосийлардан кейин, 659 ҳижрий санада Яман подшоҳи Музаффар, ундан кейин Зоҳир Бийбарс Каъбаи Муаззамага пўшиш ёпган.Саккизинчи ҳижрий асрда Солиҳ ибн Носир Муҳаммад ибн Қолавуун Мисрдаги Бийсус номли қишлоқни бу иш учун вақф қилди. Кейинроқ Мисрнинг амираси Шажаратуд Дур хоним кўп вақфлар қилди. Султон Сулаймон ибн султон Салимхон Мисрдаги бир неча қишлоқни ўша вақфга қўшди.Ана ўша вақфлардан узоқ муддат каъбанинг пўшиши учун маблағ олиниб турди.Кейинроқ, 1346 ҳижрий санада Маккаи Мукаррамада аолҳида каъба пўшиши фабрикаси қурилди. Ҳозирги кунларда ана ўша муассаса ҳар йили битта пўшиш тайёрламоқда. Пўшишнинг матоси қора рангдаги соф ипакдан бўлиб унга тилло суви юритилган кумуш иплар ила «Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадун расулуллоҳи», «жалла жалолуҳу», «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» ва «Субҳаналлоҳил азийм» иборалари нақш қилинган бўлади.Ҳозирда Каъбаи Муаззамага бир дона пўшиш тайёрлаш учун тўрт юз эллик килограмм соф ипак ишлатилади. Ўша ипакдан тўқилган мато олти юз эллик саккиз квадрат метр бўлади. Пўшиш учун тўқилган мато кирқ саккиз парчадан иборат бўлади. Ҳар бир парчанинг узини ўн тўрт метр, эни тўқсон беш сантиметр бўлади. Каъбаи Муаззамага ёпиладиган пўшишнинг баландлиги ўн тўрт метр бўлади.Каъбаи Муаззамага ёпиладиган пўшишнинг юқори қисмида тўқсон беш сантиметр қалинликда тилло иплар ила оятлар ёзилган камар бўлади. Камарнинг узунлиги қирқ саккиз метр. У қирқ сакказта парчадан иборатдир. Камарнинг Каъбаи Муаззаманинг бурчакларидаги қисмига тўрт бурчакли шаклга Ихлос сураси ёзилган. Камарнинг пастида унинг баландлигича тўртбурчак шаклда олтита ояти карима ёзилган. Ўша тўртбурчаклар орасида қандил шаклидаги бўлакларга «Яаа ҳаййу! Яаа Қайюму!» «Яаа Роҳман! Яаа Роҳийм!» деб ёзилган.Пўшишнинг таг қисми алоҳида мато ила қопланган. Пўшишнинг Каъбаи Муаззаманинг эшиги устига қилинган алоҳида безакли ва оятлар ёзилган қисми «Бурқуъ» деб аталади.Авваллари Тарвия куни қизил ипакдан, биринчи Ражаб куни Қиботий ва йигирма еттинчи Рамазон куни оқ ипакдан пўшиш ёпилар эди.Каъбаи Муаззамага қора рангли пўшиш ёпиш олтинчи ҳижрий асрда аббосий халифа Носир лидиниллоҳ томонидан йўлга қўйилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat