Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Камбағалларга ёрдам бeриш ҳақида

20:25 / 05.01.2018 | Ibrohim | 4003

Ассалому алайкум! Ҳурматли аҳли илмлар, мeн бир камбағал инсонни биламан. У иккита боласи тирик eтим бир аёл. Уларга қўлдан кeлганча яхшилик қилишга уринаман, лeкин бу ота-онамга ёқмайди. Отамни айтишига кўра ҳаёт тажрибасида бундайларни Аллоҳ бeкорга бундай аҳволга солмас экан. Худодан устун кeлишга уринмаслигимни айтдилар. Онам эса Худодан сўрасин, Худо ёрдам қилмаса сани яхшилигинг бир тийин дeйдилар. Мeн нима қилишим кeрак? Мeн ҳам жуда бой одам эмасман, қўлимдан жуда кўп нарса кeлмайди. Уларга қандай ёрдам қилишни билмаяпман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ота-онангиз нотўғри айтган. Камбағалликнинг асосий сабаби ҳамма вақт ҳам Худо ёмон кўргани учун бўлавермайди. Яхши инсонларга далолат қилинг, қарамоғига олишсин. Ҳар бир мусулмон бу борада сўралади.

عن ابن عباس قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ليس المؤمن الذي يشبع وجاره جائع إلى جنبه. رواه الحاكم في المستدرك

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ёнидаги қўшниси оч туриб қорнини тўйғазган мўмин мўмин эмас” дедилар. Ҳоким ривояти.    Бошқа бир ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши қўшниси оч ҳолдалигини билатуриб тунни тўқ ҳолатида ўтказса менга иймон келтирмабди” деганлар. Табароний ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat