Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл вожиб бўлганда

00:00 / 12.04.2012 | eski savollar | 2522
Ассалому алайкум Одинахон Опа,Аллоҳдан сизга икки дунё яхшиликларини со'раган ҳолда рухсатингиз билан савол билан мурожаат этсам:Бир киши бурнини оператсия қилдирди, я'ни ичидаги тог'ай ва мускулларни кестирди ёки танасининг бошқа қисмидан шундай кесиш жаррохлик оператсиясини бошдан кечирди. Бунда табиийки ко'п қон бадандан чиқади ҳамда наркоз та'сирида ҳушини ё'қотиш эҳтимоли ҳам бор. Шундай ҳолатда г'усл вожиб бо'лди. Сизга бир катта саволни бо'либ бермоқдаман рози бо'линг, илтимос.1.Наркоз та'сири бутунлай ё'қолмай туриб, бемор ҳушини билса ҳар қалай, карахтроқ ҳолда бо'лса ҳам намоз о'қиса бо'ладими я'ни уйқусираб намоз о'қигандек ҳолатда?2. Г'усл вожиб бо'лсаю касалхонада бир ҳафтагача қолиб кетса г'усл қила олмаса, тахорат билан шу кунларда кифояланса бо'ладими?3. Агар г'усл қила олсаю, шундай ҳолда бурнини ичига сув торта олмаса ёки бурнини қоқиб тахоратдагидек юва олмаса бурнининг ичи кесилгани бойис, нима қилсин, бурни устидан масх тортиши етарли бо'ладими ёки юзини ювгандаги сув тегиши етарлими?4. О'рнидан тура олмай қолса оператсиядан со'нг, масалан: бир ёки икки кун, ёнида бир идишда тупроқ олиб бориб қо'йиб касалхонада ётган ҳолатда масх тортиб таяммум қилиб намоз о'қиса бо'ладими о'ша ҳолатда?5. Юқоридаги ҳолатларнинг барчасида намозни тарк этиш гуноҳидан қо'рқиб намоз о'қисаю, лекин ко'нгли то'лмаса, кейин тузалганда уйга қайтиб намозларини қазо тарзида о'қиб берадими ёки ҳафл намоз шаклида о'қиши керакми?Аллоҳ илмингизни ва биз учун ажратаётган беминнат вақтингизни барокатли ва ҳайрли қилсин, опа. Илтимос, шуларни билишликка мендек бир муслима синглингизга ёрдам берсангиз.Ва ассалому алайкум

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

1. хушёрлик ғолиб келса, намозини ўқийди. 2. ғусл қила олмаса, таяммум билан ўқийди.3. буриннинг ичинини юва олмаса, бошқа аъзоларини ювиб, уни ювмай қўяверади. 4. ғусл ёки таҳорат қилишга ярамаса ёки сув унга зарар келтирадиган бўлса, таяммум қилаверади.5. юқоридаги ҳолатларда намоз тарк этилмайди. мана шунга ўхшаш узрлар сабабли қилиган ибодатлар, мақбул иншааллоҳ, кўнгилни тўқ қилавериш керак. кейинчалик нафл намоз ўқиган яхши. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat