Ассалому алайкум! Аёллар ҳайз вақтида Оятал Курси каби сураларни айтиш мумкинми? Бир танишимиз сураларини айтиш мумкин эмас деб айтди. Кейин баъзан ҳайз холати жума кунига тўғри келиб қолади, шунда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Саловат айтиш мумкин. Тиловат қилиш мумкин эмас. “Аёл мътабар зот” номли китобни олиб ўқинг. Ҳайз, нифос, истиҳоза каби барча масалалар батафсил тарзда баён қилинган. Валлоҳу аълам!