Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишга киришда пора бериш

11:03 / 11.09.2013 | Mamurjon Chimkent Sayram | 3580
Шайх ҳазратлари! Сиздек олим билан бизни замондош қилган Аллоҳ Ҳақ Субҳаноҳу ва Таолога беҳисоб шукрлар бўлсин. Сизга бир саволим бор эди. Биз ўқишни битириб диплом олдик, энди ишга кириш муаммоси. Ҳозирги шароитда ишга киришда таниш-билишчилик авж олган, ёки маълум сумма нарх қўйилган. Ўша маълум миқдордаги сумма пора сифатида, яъни ўша ишга жойлаб қўйиш шарти билан берилади. Бизда бошқа имконият йўқ. Чунки ҳозир бу нарсасиз ишга киришнинг асло иложи йўқ. Шу пулни бериб ишга жойлашсак ҳалол бўладими? Жавобингиз учун аввалдан ўз ташаккуримни изҳор қилиб қоламан. Аллоҳ Таоло дин йўлидаги ишларингизга ўзи ажр мукофотлар берсин. ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Шариатда пора бериш, олиш ва унга воситачи бўлиш ҳаром.

Топ рейтинг www.uz Openstat