Ассалому алайкум! Эшитгандимки агарда бирор нарсани топиб олсаку лекин кимникилигини билмасак ва йўқотиб қўйган одамни топа олмасак шу нарсани ўша одамнинг номидан садақа қилиш керак деб қарзни хам шунақа қилса бўладими? Яъни қарз масаласи оғир бўлгани сабабли агарда мободо бирор кишидан қарзимиз бўлсаю ўзимиз билмасак хар эхтимолга қарши деб қарз учун садақа чиқарсак бўладими? Ва ниятни: агарда бирор кишидан қарзим бўлса уни номидан, агарда бўлмаса ўзимни номимдан деб ният қилса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Шундай қилиб туриш керак. Валлоҳу аълам!