Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Истенжо

11:58 / 15.01.2022 | Azizbek | 1249

Ассалому алайкум! Мен тахорат олиб бўлганимдан кегин истенжо қилиб тахорат докада артиб тураман. Малум бир пайтдан кегин 2 3 минутдан кегин бир икки томчи нажосат келяпти базги холатларда намоз ўқиёткан пайтимда келяпти. Базги танишлардан сўрасам совуқ ўтиб кетибди дейишди. Нажосат теккан кийимда намоз ўқиб бўлмайди. Шунинг учун саволим шуки тузалгунимча намозимни вақтида оқийверайми ёки тузалиб бўлгандан кегин қазосини ўқийми. Ўқисам намоз пайтда нажосат келиб қоляпти ўқиме десам иймоним йўқ қўймаяпти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нажосат чиқиши билан таҳорат синади. Сиз ҳожатга киргандан сўнг дарҳол таҳорат олмасдан, ич кийимга қоғоз ёки мато қўйиб, бир муддат кутинг. Бирор нарса чиқмаганига ишонч ҳосил қилгач таҳорат қилиб намоз ўқийверинг. Агар барибир бирор нарса чиқаверса, аъзо тешигига пахта солиб, намозингизни адо қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat