Ассалому алайкум! Ман 2020-йил 8-март куни яқин дўстимга 1 ярим йил муддатда 1500$ ва 57 000 000 сўм қарз бергандим. Қарзни беришдан аввал пулни сўм қисмини ўша кунги тиллони нархига хиссоблаб қўйгандик(1 гр - 285 000 сўм эди). 200гр тилло 285 000 сўмдан 57 000 000 сумга тўғри келган ва карзни қайтаришда хам сум қисмини ўша кунги тиллани нархида қайтаришга келишганмиз. Белгиланган вақтдаги 2021 йил 9 сентября даги 1гр тиллони бозордаги нархи 350 000 сум экан, шунда 200 гр тилло 70 000 000 сум бўлади экан. Лекин дўстим қарзни хозиргача (1500$) доллар қисмини қайтариб берди. Сумдаги қисми номаълум муддатга чўзилиб келяпти. 1. Ман қарзими сум қисмини қайтариб олишда 57 млн сум олишим керакми ёки оляпган кунимдаги тиллани нархига хисоблаб олсам тўғри бўладими? Дустим қарзни қайтариш учун яна маълум ёки номаълум муддат сўраса хисоб китобни қанақа килсек тўғри булади?
– Ва алайкум ассалом! Қачон қайтарса ҳам, ўша берган сўмингизни, ёки бошқа пул бирлигида ўша кунда ўзаро рози бўлган суммангизни олинг. Тиллага чақиб қўйиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!