Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хонамга кириб олишларига хаққи борми

11:30 / 13.07.2021 | АЛЬБИНА | 1544

Ассалому алайкум! Ҳозирда турмуш ўртоғим ва фарзандларим билан россиядамиз. Мен келин бўлиб тушган 2 хона уйда мени нарса буйимларим қолган. Шу кунларда мен эшитиб қолдим мени нарсаларимми кичинагина битта хонага олиб чиқиб мен келин бўлиб тушган хоналарди қайнотам ўзига хона қилиб яшаётган экан. Бунақа қилишга хаққи борми? Мени нарсаларимга тегишга хақлари борми? Илтимос маслахат беринг бир ярим йил бўлибди, ман энди эшитдим. Мен бу қилган ишларидан норозиман, шу даражада нафратланиб кетяпман бунақанги инсонлардан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У хоналарни сизга мулк қилиб берган бўлмаса ёки ҳадя қилинган бўлмаса ёки сизни маҳрингизга берилган бўлмаса хоналарни эгалари қайнота қайнонангиз бўлишади. Уларни ўзларини мулки бўлганидан кейин хоҳлаганидек тасарруф қилишади. Агарда сизнинг мулкингиз бўлса ҳам, яхши гумонда бўлинг. Ҳожатлари бўлса, фойдаланиб туришгандир. Бу нафратланадиган даражадаги иш эмас. Зеро мусулмон кишинг кўнглида бошқа мусулмонга нисбатан ғиллу ғаш бўлмайди. "Ҳашр” сурасининг 10-оятида шундай дейилади: 

وَالَّذِينَ جَاؤُوا مِن بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِّلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَؤُوفٌ رَّحِيمٌ۝

"Улардан кейин келганлар: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймон келтирганларга нафрат солмагин, эй Роббимиз, албатта, сен шафқатли ва меҳрибонсан», дерлар". 
Бу каби майда нарсаларга эътибор бермасдан, ибодатда ва эрингизнинг хизматида бардавом бўлинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat