Ассалому алайкум! Мен дастурчи бўлиб ишлайман Рассия дан бир компанияда. Ва хозирда бир сайт қиляпмиз (жамоа билан). Ўша сайтда теннис ёки футбол ўйинларини статистикаларини чиқарамиз. Ўйин натижаларини, қайси жамоалар ёки ўйинчилар қатнашди, финалга ким чиқди, ким ютди, А ўйинчи билан Б ўйинчи ўйнаганидан сўнг, ўйин хали тугамаган бўллса кимни ютиш шанси кўпроқлигини чиқарамиз (агар адашмасам бу букмейкерлик сайтларидан олинади, аниқ эмас). Яна ўйинчиларни алохида кўриш мумкин, қайси турнирларда қатнашган, ва ўйинчи хақида малумотлар. Хозирча буерда пул тикиш йўқ, ўйлайманки бўлмайди хам. чунки сайт фақат малумот етказиш учун мўлжалланган. Лекин бу малумотлар фақат 1хбет ўйнайдиганларга керак. Бу малумотлар орқали ўйинчини ютиш ютқазиш шансларини прогноз қилишлари мумкин. яна билмадим. Оддий одамларга бу малумотлар керак эмас. Шу сайтни яратишда давом этсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Йўқ, бу ишни тўхтатинг. Валлоҳу аълам!