Ассалому алайкум! 1). Оммавий туалетда пақир шаклидаги усти очиқ кичик идиш бор бу идишдан одамлар ҳожатдан сўнг авратини поклайди. Бу идиш пок ёки нопоклиги номаълум бўлгани учун мен бу идишдан мутлақо покланмайман шу идишга жумракдан сув олаётганимда напор кучлилигадан, қўлим ва енгимга кўринар кўринмас сув томчилари сачради. Сўнгра тувалетдан чиқиб қўлимни ювиб, ҳўл қўлим билан ўша сув сачраган жойни ушлаб енгимни шимардим. Ичига намлик ўтди. Таҳорат қилиб артинганимдан сўнг покландимми покланмадимми деган ўй пайдо бўлиб қолди. Қалбимдан ҳотиржамлик йўқолди. Бу ҳолатда идиш нажосатлигини аниқ бўлмагани учун менга нажас теккан дейилмайдими? 2) Одамлар билан сафда намоз ўқиётганда кўп ҳолатда бир биримизга тегиб намоз ўқиймиз, бу ҳолатда ёнимдаги одамни кийими нопокмасмикин деган ҳаёллар кўп келиши шайтоний вас-васами?
– Ва алайкум ассалом! 1). Аниқ далил бўлмаса, у буюмни нажас дея олмайсиз.
2). Мўмин ҳақида яхши гумонда бўлинг. Васвасага берилманг. Валлоҳу аълам!