Ассалому алайкум! Мен бир ишхонада қадрлар бўлимида ишлайман. Ходимларимиз бизлардан шу ишхонада хақиқатда ишлаши тўғрисида маълумотнома беришимизни сўраб келишади. Кимдир махалладан болалар пулини олиш учун, яна кимдир олийгохдан дипломини олиш учун, аксар холларда банкдан кредит олиш учун (банк улардан талаб қилувчи хужжатлардан) сўрайди. Кредит олиш учун сўрашганда маълумотнома берсам рибога шерик бўлиб қолмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Шерик бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!