Ассалому алайкум! Мен 1 йил давомида 5 вакт намоз ўкиб юрардим лекин 4 ойлар аввал менга нима бўлди билмайман ичкиликка берилиб кетдим кимор ўйнашни бошладим оиламни ишончини йўкотдим, зино хам килдим бу ишларимдан каттик пушаймондаман, якин бир танишимнинг (у аёл киши) эри вафот этган бева аёл кийналмасин деб моддий тарафлама ёрдам бериб келардим у менга ишонарди лекин 2 хафтача олдин ичкилнинг таъсирида унинг пластик картасидан пул ечиб олдим унга айтмасдан (пулини кайтариб бердим) мендан каттик хафа бўлди мен ундан кечирим сўрадим аммо кечирмаслигини менга ортик ишонмаслигини айтди, олдинлари хам пластик картасидан пул йуколиб юрган экан уларни хам сен олгансан деб айтябди лекин мен олмаганман деб касам ичсам хам ишонмади сени худога солдим деди лекин мен олмаганман нима килай? Тўгриси қўрқябман Худога солдим деганидан. 2 саволим шуки килган ишларим учун отамни йиғлатдим, кейин отамни йиғлаганига чидай олмай психотроп дори ичиб ўз жонимга қасд қилишга уриндим бу ишларимдан қаттиқ пушаймондаман. Аллоҳга шукур яна намозга қайтиб тавба қила бошладим илтимос менга ёрдам беринг Аллоҳ мени кечирадими бу қилган ишларим учун оиламни фарзандларимни жазоламайдими мен шундан қўрқаман. Мени қийнаётган шу саволларга ойдинлик киритиб беринг илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Ҳаёти давомида гуноҳ ва маъсиятларга ботган киши уларнинг жазосини шу дунёдаёқ кўрса, бу у учун яхшидир. Чунки ўша мусибатлар унинг гуноҳларига каффорот бўлиши ва ҳидоят топиб, солиҳ мўминга айланишига сабабчи бўлиши мумкин. Тавба ва истиғфорда бардавом бўлинг, фарзларни адо қилинг, солиҳ амалларни кўпайтиринг. Аллоҳдан ҳидоятда собитқадам бўлишни ва ўз йўлидан адаштирмаслигини сўранг. Агар қилмаган ишингиз учун “Худога солдим” деган бўлса, сизга зарари йўқ. Валлоҳу аълам!