Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Синглимнинг ҳолатидан изтиробдаман

00:00 / 06.01.2015 | Axror Narchaev | 3756
Аслида менга бу саволни бериш жуда қийин. Устоз мени 19 ёшли синглим бор. Уни жуда яхши кўрар эдим, мусофир юртга кетганимда синглим 15 ёшда эди. Сафардан қайтганимда синглимни кўриб қалбим оғриб қолди. Чунки унинг хулқи, кийинишлари жуда ҳам ўзгариб кетган эди. Кейин ўйладим “синглим ҳам, юртимиздаги кўп қизларга ўхшаб болалар билан севишиб юришга қизиқиши бўлса керак” дедим ўзимга. Ўйлаганимдек бўлиб чиқди. Жуда ҳам тушкунликка тушиб қолдим. Намозларимда хаёлим қочган, касбим ҳам, тирикчилигим ҳам, қизиқтирмай қўйди. Ўша бола билан гаплашдим. “Бошқа қайтарилмайди” деб ваъда берди. Синглимга диний ва дунёвий тушунтирдим, бу ишлари хорлик билан тугашини айтдим. Нима қилишимни билмай қолдим. Шунинг учун сизга мурожаат қилаяпман. Балки, менинг вазиятимга тушиб қолган ака-укалар кўпдир, улар ҳам жавобларингиздан тўғри йўл топсалар, ҳаммамиз учун яхши бўлар эди деган умиддаман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Унга динимиз ҳақида маълумотлар беришни давом эттиринг. Ўзингизга яқин тутиб, эътиқод, ибодат ва одоб ахлоқни ўргатинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat