Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қаср намози

16:23 / 06.09.2022 | Dilfuza Muzafar qizi | 1347

Ассалому алайкум! Агар Қўқондан Тошкентга аниқ 15 кун сафар қилиш нияти билан борилса намоз 3 кун қаср қилиб қолган кунлари тўғри ўқилади дейишди шу тўғрими? Агар Қўқондан Фарғонага 1 кун ичида бориб келиш ният қилинган бўлса Фарғонада намоз қаср қилиб ўқиладими (масофа 92км)?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Нотўғри. Сафар масофани қасд қилиб йўлга отлангач, шаҳрингиз ёки қишлоғингиздан чиқишингиз билан мусофирга айланасиз ва намозларни қаср ўқий бошлайсиз. Қасд қилган маконингизга етиб боргач агар у ерда 15 кун ёки ундан ортиқ вақт туришни ният қилсангиз ўша қасд қилинган шаҳар ёки қишлоқда муқимга айланиб, намозларни тўлиқ ўқийсиз.

2). Бундай ҳолатда Фарғонада намоз қаср ўқилади. Чунки у ерда 15 кун ёки ундан кўп вақт қолиш ният қилинмаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat