Ассалому алайкум! Мен накрутка (ичтимоий тармоқларга обуначи, лике, прасмотр қўшиш, актив ва но актив обуначиларни шэб сайт орқали сотиб олиб суний тарзда қўшиш) ни ўргандим ва шу ёрдамида одамларни алдамасдан ҳалол ҳизмат қилиб уларнинг буюртмасини бажариб берсам ундан топган пулларим ҳалол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бу масаланинг тафсилоти бор. Агар кишиларнинг розилигисиз уларни турли гуруҳ ва саҳифаларга қўшсангиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!