Ассалому алайкум! Мен инглиз тилидан пуллик марказда дарс бераман. 4 йилча олдин бир бошқа шахарлик талаба ўқувчим имконияти йўқлиги сабабли ўқув пулини тўлай олмаслигини айтди. Мен унга ўқишини давом эттиришни ва пулини имконияти бўлганида беришини айтгандим. Орадан йиллар ўтиб у ўқувчим мен билан алоқага чиқди. Айтишича олган билимлари натижасида ўзи истаган жойга ишга кирибди. Мендан миннатдор. Менга пулни банк картамга ўтказиши айтди. Мен унга карта рақамимни жўнатдим. У менга келишилган пулдан 20000 сўм ортиқ пул юборибди. Мен унга буни дархол айтди. Сиз адашиб ортиқча пул берибсиз дедим. У бўлса, тўғри ўтказдим, сиз берган билимингизга бу пул арзимайди. Берган билимингизга рози бўлинг, кутганингиз учун раҳмат деб жавоб ёзбди. Мени бу ортиқча пул халолмикин деган савол қийнаябди.
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол. Валлоҳу аълам!