Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мазий хақида

20:08 / 20.01.2022 | Шарифжон Бутаев | 1982

Ассалому алайкум! Домла мен шахсан ўз холатимни ёзмоқчи эдим минг бор узр. Ёшим 25 да уйланмаганман лекин зинодан, кўз зиносидан ўзимни сақлашга харакат қиламан лекин баъзида тв да ёки интернетда номаҳрам аёлларга кўз тушади базан бавл қилганимдан сўнг 1-2 томчи мазий(оқ суюқлик) чиқади бундай холда нима қилишни билмайман базан хар куни икки марталаб ғусул қилишимга тўғри келяпти махаллий масжидимиз имомидан сўраганимда бу ёш билан боғлиқ бунда ғусул вожиб бўлмайди деди простата безингиз шамоллашдан бўлиши мумкин агар қўл билан тегинмасангиз деди янаям сизлардан сўрай дедим мени холатимда ғусул вожиб бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ўша чиқаётган нарса нима эканини аниқлаштиринг.
«Маний» – шаҳват шиддатлашган пайтда отилиб чиқадиган суюқликдир.
Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади.
«Мазий» – эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик.
«Вадий» – бавл қилгандан кейин баъзида ажраладиган қуюқ оқ суюқлик.
Мазий ёки вадий чиққанидан ғусл қилиш йўқ.
Маний шаҳват билан отилиб чиқса, ғусл вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat