Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ким жавобгар

19:58 / 20.01.2022 | Ilhomjon | 1244

Ассалому алайкум! Саволим шуки ман ота онам билан яшайман уйланганман, фарзандларим бор табиийки уйда ота онам бошлиқ менга ёқмайдиган шариатга тóģри келмайдиган ишларни келинига яни хотинимга буюришса масалан ишга жойлаштирди мен қарши бóлдим жим бóл дейишди шунга óхшаш нарсаларда мен хотинимга гапимни óтқазолматапман, мен нима қилай дейди. шариат рухсат бегандек киянади десам сен ваҳоби сан дейишти шом вахтида узим намозимни уқиб болаларимни олиб тураман шим уқиб ол деб айтаман шунгаҳам онам ёмон қаратси лекин óзкари намозни канда қилишмайди. Ишга кеч қолса уришиб беришади намозга кеч қолса манда бошқа этибор ҳам қилмайди маслаҳат беринглар телеграм канализгшам азоман шу ҳолатга мост маруза бóлса телеграм канализга жойлаб қóйинглар илтимос ота онамга эшттирай илтимос этибор беринг батафсил жавоб ёзинглар сллоҳ сизлардан рози бóлсин


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ота-онанинг фарзандлар устидаги ҳаққи ниҳоятда улкандир. Ислом дини ота-оналарнинг қадрини юксак даражага кўтарган шариатдадир. Аллоҳ таоло "Исро" сурасида марҳамат қилади:  

وَقَضَى رَبُّكَ أَلاَّ تَعْبُدُواْ إِلاَّ إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِندَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلاَهُمَا فَلاَ تَقُل لَّهُمَآ أُفٍّ وَلاَ تَنْهَرْهُمَا وَقُل لَّهُمَا قَوْلاً كَرِيمًا۝ 

23. Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «Уфф», дема, уларга зажр қилма ва уларга карамли сўз айт!
Мазкур оятда Аллоҳ таоло ўзига ибодат қилишга чақирган амридан кейиноқ ота-онага яхшилик қилишни таъкидламоқда. Бу ҳол ўз навбатида Исломда ота-онанинг ҳаққи қанчалик улуғ эканини билдиради.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам кўплаб ҳадиси шарифларида ота-онага яхшилик қилиш, уларнинг хизматларини қилиб, дуоларини олишга тарғиб қилганлар. Жумладан:

عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَيُّ الأَعْمَالِ أَفْضَلُ؟ قَالَ: "الصَّلاَةُ لِوَقْتِهَا"، قَالَ: قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ؟ قَالَ: "بِرُّ الْوَالِدَيْنِ" رَوَاهُ الْإِمَامُ الْبُخَارِيُّ وَالْإِمَامُ مُسْلِمٌ.

яъни: “Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Амалларнинг қайси бири афзал?”, – деб сўрадим. “Вақтида ўқилган намоз”, – дедилар. “Кейин нима?”, – дедим. “Ота-онага яхшилик қилиш”, – дедилар” 
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти. 
Фарзанд ҳар бир ишда ўзининг дунёга келишига сабабчи бўлган ота-онасини рози қилишга ҳаракат қилиши лозим. Аммо, бу шариатда буюрилган бошқа фарз, вожиб амалларни бажаришга тўсиқ бўлиши жоиз эмас. Сатри аврат ҳар бир муслимага фарздир. Уни ота-онанинг қаршилиги туфайли тарк қилинмайди. Шунингдек, намоз диннинг устуни бўлиб, уни ўз вақтида ўқиш барчамизнинг зиммамиздаги фарз амалдир. Буни ҳам адо этишга ҳеч ким тўсқинлик қилиши жоиз эмас. Бундан бошқа мубоҳ амалларда эса, албатта ота-онанинг хоҳишига қараш мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat