Ҳурматли Шайх Ҳазратлари Аллоҳ барчамизни мағфират қилсин Омин.
Мен яқинда Албоний хақида видео кўрдим. Бу видеода бир аёл Албонийга қўнғироқ қилиб унга тушини гапириб беради, яъни аёл тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўради ва ўша аёлдан -"Албонийга айт у менинг йўлимда" деганларини Албонийга айтади ва Албоний буни эшитиб йиғлайди.
Агар адашмасам уни яъни Албоний бемазҳаблик тарафдори бўган деб айтишган эди. Агар ундай бўлса шариатда бемазҳаблик катта бидъат, бидъатчилар дўзахийлар дейилганку.
Булардан қай бири тўғри? Жавобингиз учун ташаккур.
Сизнинг айтганингиз тўғри. Видео тўқима гап.