Ассаламу алайкум! Аллоҳимдан ҳаммамизни Ўз паноҳида сақлашини сўраб қоламан. Кечагина озодлик радиоси орқали "Бахтлимисиз" деган бир мавзу муҳокама қилинди. Баъзи бир юртдошларимиз нолишдан бошқага ўтмади. Мусулмон банда Аллоҳ таоло уни ҳидоятда, Исломда дунёга келтириши бу бахт эмасми? Яна кандай бахтлар бўлиши мумкин? Аллоҳ учун шу мавзуда бир мақола ёзсангиз. Аллоҳ рози бўлсин сизлардан. Саволим: Инсон учун бахт нима аслида?
Ва алайкум ассалом! Устозимиз шайх Ҳазратлари томонидан 2012-йили “Мукаммал саодат йўли” номли китоб ёзилиб, сотувга ҳам чиққан. Олиб ўқиган одам инсон учун ҳақиқий бахт нима эканлигини билиб олади. Валлоҳу аълам. Администратор.