Ассалому алайкум! Бизни 6 йилдан бери фарзандимиз йўқ. Фарзанд асраб олишни ният қилиб Аллоҳдан сўрардик. Нолаларимиз етиб бориб бир кунда бизни ўғил фарзандлик қилиб қўйди. Аёлимни опаси болани эмизиб берса аёлимга махрам бўладими? Мени опам хам синглим хам йўқ.
– Ва алайкум ассалом! Фарзанд асраб олиш ва уни эмизиш йўли билан оила аъзоларига маҳрам қилиш жуда нозик масалалардандир. Бу ишни бирор аҳли илм билан жонли суҳбатда маслаҳатлашиб бажариш керак. Ўзингизга яқин ердаги аҳли илмларга мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!