Ассалому алайкум! Устоз бир дўстим сўраб кўришни илтимос қилди. Агар талоқ тушиб қолмадимикин деб эҳтиётан никоҳ ўқитиб олмоқчи бўлса, никоҳ аввалгидай иккитадан гувоҳлар ўртасида бўладими ёки гувоҳлар шарт эмасми? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Аниқ талоқ бўлмай, балки эҳтиёт юзасидан бўлса, гувоҳлар шарт. Валлоҳу аълам!