Ассалому алайкум! Бир танишимнинг отаси диндан ҳабари йўқ, талоқ деган сўзларни фарқига бормайди. Бу сўз нима маънони англатишини ҳам билмайди. Танишимнинг отаси ўзи ҳаётини СССРга ва партияга бағишлаган ва динсизлар, худосизлар билан кўп ишлаган. Бир куни шу танишимнинг бувиси меҳмонга келиб талоқ тўғрисида мавзу очган экан, танишимнинг отаси "қизиқмисизлар қандай қилиб оддий сўздан эр ва хотин ажрашиб кетади дебдида ва мана 3 талоқ энди нма бўлди, ҳеч нарса ўзгариб қолмадику" дебти. Шу заҳоти танишимнинг бувиси бўлди никоҳларинг узилди, бирга яшашларинг ҳаром дебдида, ойисини ўзининг уйига жўнатиб юборибти. Танишимнинг отаси ранги оқариб кетибди, ахир ман бундан тушунчам йўқ эди, тавба қилдим, бу нарсани нималигини билмасдан тушунмасдан гапирдим деб росса йиғлабти. Кейин кўп домлаларга бориб сўрашса никоҳ бузилди деган жавоб олишар экан. Бир домла сизларни ишларинигизни ўрганиб чиқаман деб бу мавзуни ўрганиб чиқиб манбалардан топиб айнан сизларнинг ишларингизга никоҳ ўқиб қўйса бўлади деган ҳулосга келибти. Никоҳ ўқилибти. Орадан анча воқт ўтгач шу танишим туғилган. Энди бу нарса уни жудаям ваҳимага солади. Эй аҳли илмлар ёлвориб сорайман айтингчи, шу танишим ҳаром йўл билан туғилиб қолманганми? Валади зино бўлиб туғилиб шайтоннинг ҳизматини қиладгон бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Туғилган болада айб йўқ. Валлоҳу аълам!