Бизнинг ҳовлимизда иккита уй бор. Бири бувамга, иккинчиси отамга қарашли. Лекин бувам оламдан ўтиб кетган. Бувим эса ҳаётдирлар.
Ўша оламдан ўтган бувамнинг 4та ўғли, 3та қизи бор. Ҳаммаси уйланган, турмушга чиққан. Ўша ҳовлида энг катта ўғли яшайди, оиласи билан. Мен ўша катта ўғлининг ўғлиман. Савол шуки, юқорида айтилган бувамга қарашли уй шариат бўйича қандай тақсимланиши керак? Энди у отамнинг ўзига шахсий уй бўлиши мумкинми? Ёки бувамнинг бошқа фарзандларининг ҳақлари, яъни улушлари борми? Уларнинг (қолган 6та фарзандининг) розилигини олиб, ўзига(энг катта ўғли) қаратиб олса-чи?
Олдиндан раҳмат?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бошқаларнинг ҳақлари бор. Бувингизга саккиздан бир. Қолганини ўғил ва қизлар, бир ўғилга икки қизнинг ҳиссаси қоидаси бўйича тақсимлаб оладилар.