Ассалому алайкум! Мен уйланганимга 8 ой бўлади. Онам билан аёлим тўйдан кейин яхши чиқишмай қолишди 2 ой ўтиб аёлимни уйга жўнатиб юбордилар. Уйда 3 ой туриб келди мен ўзим зўрға олиб келдим биз билан 1ой яшадик яна нима иш қилса ҳам онамга йўқмай қолган яна уйига жўнатиб юбордилар энди онам менга агар шу қиз билан яшасанг сендан рози эмасман дедилар сени оқ қиламан дедилар. Нима йўл тутсам бўлади? Бизни 6 ойлик ҳали туғилмаган боламиз бор нима қилшни билмай қолдим.
– Ва алайкум ассалом! Хотинингиз шариатга зид иш қилмаса онангизни бу қилган иши нотўғри. Алоҳида чиқиб кетиб яшашни имкони бўлса, вақтинча алоҳида яшаб бўлса ҳам оилани сақлаб қолинг. Валлоҳу аълам!