Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Болалар учун лотин алифбосида ҳам китоблар чиқариш ҳақида

15:59 / 19.06.2014 | sistermoon | 2480
Аллоҳ таоло илмингизни зиёда қилсин! Мен савол эмас, балки таклиф билдирмоқчи эдим. Балки, бу ҳақида ўйлаб кўргандирсиз, ёки шу ҳақда режаларингиз бордир. Ҳозирги кунда болаларнинг аксарияти лотин алифбосида таълим олишаяпти. Диний билимларни ўз ичига қамраб олган китобларнинг, адабиётларнинг аксарияти кирилл алифбосида. Китоб ўқишни севадиган 5 синфда ўқийдиган жияним ҳадисларни ўқиб, кўп ҳолларда тушунмадим, бу ерда нима деган қабилида саволлар беради. Шу мақсадда диний аҳкомларни болаларнинг ўзлари ўқиб ўрганишлари, ҳамда уларга тушунишлари учун қулай яна ҳам соддароқ қилиб, шарҳлари билан интерактив усулда, (балки расмлар билан) лотин алифбосида ҳам китоблар нашр этилса ажойиб бўларди. Дину ислом йўлида амалга ошираётган ҳайрли ишларингизни Аллоҳ бардавом қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳозир "Мўъминнинг меърожи" - Муфассал намоз китоби лотин алифбосида чоп қилинмоқда. Электрон китобларимиз лотин алифбосида кўп.

Топ рейтинг www.uz Openstat