Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз ният

23:26 / 25.01.2022 | Jaloliddin | 780

Ассалому алайкум! Қарзни қайтариш ниятида олса Аллоҳ қарзни қайтаришни осон қилади, шундай экан мен татбиркорликни бошламоқчидим амакимдан пул олиб, амаким менга пулни шундоқ хам беради лекин мен қарз сифатида олсам ишларим яхшироқ кетиши ниятида шу ишим тўғри бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло бошламоқчи бўлган хайрли ишингизга баракаларини ёғдирсин. Ҳадиси шарифда қуйидагича дейилган.

عن أبي هريرة رضي الله عنه: أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: مَن أخذ أموال الناس يريد أداءها أدَّى الله عنه، ومن أخذها يريد إتلافها أتلفه الله.  رواه البخاري

Абу Ҳурайра розяллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким одамларнинг мол-пулларини қайтариб бериш ниятида олса, Аллоҳ унинг учун адо этиб (қайтариб) беради, ким зарар етказиш ниятида олса, Аллоҳ унга зарар етказади”, дедилар”.
Имом Бухорий ривояти.
Агар шу маънони кўзлаб, Аллоҳнинг мададини умид қилиб қарз олсангиз, зарари йўқ. Шунингдек, бошламоқчи бўлган ишингиз шариатимизда қайтарилган, қораланган, маъқул кўрилмаган ишлардан бўлмаслигига, инсонларнинг эҳтиёжини тўлдиришга, уларга енгиллик, қулайлик яратишга йўналтирилган бўлишига аҳамият беринг. Ҳар бир мўмин касбу корида оиласи, қариндош уруғлари, бутун уммат учун манфаат етказишни ўз олдига мақсад қилиб олиши лозим. Ўзгаларнинг зарари эвазига мол кўпайтиришни ният қилувчилар ҳеч қачон нажот топмайдилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat