Ассалому алайкум! Менинг мулкларим касалланганлиги боис тишим жуда тез-тез қонаб туради. Таҳорат вақтида оғзимни чайқайман 3 бора қон келиб турса 4 ёки тўхтагунича. Сўнг навбатдаги амални бажараман. Охирида оёғимни ювятганимда ёки таҳоратни тугатганимда тишим қонаябдими ёки йўқми билиш учун тупураман. Қон аралаш тупук чиқса ва асосан қоннинг ранги ғолиб келганда оғзимни тишим қонаши кетгунича (одатда 1-2 мартта) чайқайман ва таҳоратни тугатаман. Саволим шуки: шу ишим тўғрими? Таҳорат сўнги амалларида тиш қонаши ёки охирида қонашида яна бошидан ҳамма аъзони қайта ювиш керакми? Мен фақат оғзимни ўзини чайқаш билан кифояланардим таҳорат вақтида эканлигим учун. Танишим эса бошидан бошлар экан.
– Ва алайкум ассалом! Таҳорат асносида уни бузувчи амаллар бўлса (масалан, қон чиқса), уни бошидан қайтадан бошлаш шарт. Валлоҳу аълам!