Ассалому алайкум! Мен давлат корхонасида ишлайман. Хабарларингиз бор ҳозирги кунда Совид-19 га қарши эмланиш жараёни кетябди. Бизнинг иш хонада ҳам эмланганлик ҳақида сертификат олиш бўйича мажбурий буйруқ берилган. Шу сабабдан сертификатни пул бериб ҳал қилиш йўли билан олиб келиб беришим мумкинми? Ёки ишдан бўшасам фарзандларим ризқини кесган бўлиб қолмайманми? Ёки Аллоҳга таваккул қилган ҳолда ваксина олиб ишлашда давом этайми? Қайси йўл диним учун, ҳаётим учун энг яхшиси?
– Ва алайкум ассалом! Ёлғон гапирманг, кўзбўямачилик қилманг. Шифокорлар билан маслаҳатлашиб, шунга мувофиқ иш қилаверинг. Валлоҳу аълам!