Ассалому алайкум! Зинодан пайдо бўлган бола туғулгунига қадар никоҳ ўқилиб эр ҳотин бўлишган бўлса ҳам ўша бола Валлади зино бўладими. Яни шундай ҳолатлар ҳам ҳозир тез учраб турибди афсуски қизни ҳомиладорлигини билишса уйдагилар рози бўлади ва кейин никоҳлаб беришади деган "ақиллилар" кўпайиб қолган. Туғилажак бола ўша тамға остида бўладида барибир шундайми. Кейинги саволим эшитишимча бундай инсонлар ичида тақводор инсонлар камдан кам бўлар эмиш. Лекин Яқин қариндошимизда шудай воқеа бўлганди фарзанди ҳозир анча улғайган бошидан жуда кўп оғир кунлар ўтти лекин ота она тарбия берадиган аҳволда эмас шундай бўлсада ҳаётта кўрган кечирганлари таъсиридами номозҳон бир тартибли қалби гўзал инсон бўлган Даврада бирга бўлсак ота онаси туппа тузувларданда маънили гаплари. Шунга сўрамоқчиманки тақводор бўлиш бу Инсоннинг тақдиридан Аллоҳ Ҳидоятни ўзи истаган бандасига бериши мумкин шундайми?
– Ва алайкум ассалом! Бола зинодан бўлган бўлса кейинчалик никоҳ ўқитилса ҳам валади зино ҳисоланади. Валади зино бўлиш болага айб эмас, унга сабаб бўлганларга гуноҳ. Ўша фарзанд солиҳлардан бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!