Ассалому алайкум! Биламизки, Ислом динида қиз болалар 9 ёшдан, ўғил болалар эса 11 ёшдан фарз амалларини бажариши керак. Саволим шуки, уларга шу ёшгача гуноҳ ишлар қилишган бўлса, шу ёшгача уларга гуноҳ ёзилмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ билан ўртасидаги гуноҳлар ёзилмайди. Бандаларни ҳаққини еган бўлса ҳаққини адо қилиши керак бўлади. Валлоҳу аълам!