сизга савол ёзишга ботингани сабаби бир дўстим бор, яхши инсон, бировнинг ҳақини емайдиган инсон. ўзим ҳам бировнинг ҳақидан ҳазар қиламан.
Ўртамизда ихтилоф чиқди. Унга маълум миқдорда пул беришим керак эди. Пулни хизмати давомида бўлиб бўлиб бера бошладим. Иккаламиз ҳам калла ҳисоблаб ёзиб бормадик. Унга хамма суммани бериб бўлгандан кейин маълум вақт ўтгандан кейин берадиган маълум миқдорда пулинг қолган эди. ўша вақтда ҳаражатининг кўп бўлгани учун пул топсанг берасан деб ҳаммасини сўрамадим деб даъво билан чиқди. Лекин унга ҳамма пулни берганман. Уни қаллобликда айблаш ниятим йўқ, аммо ҳамма пулни берганман. қайси олган пулни эслолмади.
Ўзингиз маслаҳат беринг. Сўраган садақа деб пули берсам, савоб бўладими, чунки у садақага муҳтож эмас. Ёки ярмини берсаммикан. ҳаммасини шундоқ бериб юборай десам бу пулларни қийналиб топганман. ўзингиз маслаҳат беринг.
раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Шунинг учун шариатнинг кўрсатмасига биноан бундай нарсаларни ёзиб, гувоҳлар олдида қилиш керак. Дўстингиз даъво қилаётган бўлса, ҳужжат келтириши керак.